Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ “Қўғай-1” кичик ГЭС қурилиши билан танишди
15:53 / 2024-11-19

Бугун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилояти Катта Андижон каналидаги “Қўғай-1” кичик гидроэлектр станцияси қурилиш объектида бўлди.

Ишчи гуруҳ бу ерда кичик ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.  

Хусусан, “Қўғай-1” кичик гидроэлектр станцияси ушбу ҳудуддаги энергия ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим лойиҳалардан биридир. Лойиҳа аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, энергетика тизимининг ишлашини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.  

Айни пайтда бу ерда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Лойиҳани амалга оширишнинг асосий мақсади мазкур кичик гидроэлектр станциясининг қурилиши орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни ошириш ва соҳага замонавий технологияларни жорий этишдан иборат. Бу эса мамлакатда экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.  

Бошқарув раиси бу ердаги жараёнлар билан танишиш чоғида мутахассисларга зарур топшириқлар берди. Унда объектдаги қурилиш ва монтаж ишлари, қурилиш жараёнининг вақтли ва сифатли амалга оширилишига алоҳида урғу берилди. Шундан сўнг лойиҳани амалга ошириш учун керакли ресурслар ва техникалар, шунингдек, ишчи кучларнинг самарали фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.  

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА