Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда
16:19 / 2026-01-23

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилояти ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган долзарб чора-тадбирларнинг ижроси, уларнинг самарадорлиги ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ҳар томонлама ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида “Ўзагролизинг” АЖнинг Бухоро вилояти филиалига келтирилган янги турдаги чигит экиш ускуналари кўздан кечирилди. Уларнинг техник имкониятлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, тежамкорлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Бухоро агрокластер” МЧЖ тасарруфидаги плёнка ишлаб чиқариш цехининг фаолияти, Жондор ва Қоракўл туманларида ғалла парвариши бўйича олиб борилаётган агротехник тадбирлар, шунингдек, Тўдакўл ва Тозакўл сув омборларида сув жамғариш ишларининг ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммо ва камчиликлар аниқланди.

Ўрганиш натижаларига кўра, масъул ташкилотлар ва мансабдор шахсларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишларни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорликни янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.