Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борди
17:55 / 2024-02-13

Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И. Мухторов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постида ўтказувчанлик қобилиятини янада яхшилаш мақсадида сайёр тартибда ўрганиш ишларини олиб борди.

Дастлабки сайёр ташриф манзили “Олот” чегара божхона постига ёндош ҳудудда барпо этилаётган замонавий божхона терминали биноси бўлди. 

Бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишиш баробарида ишчи гуруҳ вакиллари божхона расмийлаштирувини айнан божхона терминали биносига кўчирган ҳолда жараённи янада соддалаштириб, вақт сарфини қисқартириш имконияти мавжудлиги юзасидан керакли кўрсатмалар бериб ўтди. 

Бундан ташқари, “Олот” чегара божхона постида фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш баробарида постда хизмат олиб бораётган ходимларга коррупцион аломатлардан йироқ юриш, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиш ҳар бир ходимнинг энг олий мақсади бўлиши лозимлиги таъкидланди. 

Мазкур сайёр ташриф божхона расмийлаштирувини белгиланган тартиб-тамойилларига тўлиқ риоя этган ҳолда янада соддалаштириш учун муқобил ечимлар топишда аҳамиятли бўлди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири