English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ мулоқотлар ўтказмоқда
16:51 / 2023-09-21

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги Аҳолини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмини яратиш бўйича Олий суд, Адлия ҳамда Ёшлар ва спорт вазирликлари вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ аъзолари туман ва шаҳарларда аҳоли билан учрашиб, очиқ мулоқотлар ташкил қилган ҳолда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказмоқда. Жумладан, Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги гуруҳ аъзолари Қарши шаҳри, Қарши ва Касби туманларида бўлиб, жиноятчилик сонининг ошишига сабаб бўлаётган омилларни ўрганди.  

Қарши шаҳрида 21 та, Қарши туманида 16 та, Касби туманида 8 та маҳалла жиноятлар сони бўйича “қизил” ҳудудга киритилган. Давра суҳбатлари айнан ушбу маҳаллаларда ташкиллаштирилмоқда.

Хусусан, Касби туманидаги Қамаши қишлоғида жорий йилнинг ўтган даврида икки марта ўғирлик жинояти қайд этилган. Олий суд раиси ўринбосари маҳалла фаоллари, ёшлар билан мулоқот қилар экан бу каби жиноятларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, ёшларни фойдали ишларга жалб этиш, касб-ҳунарга йўналтириш лозимлиги ҳақида сўз юритди. Маҳалладаги ютуқларга эришган ёшларни намуна қилиб кўрсатди.  Тарбияси оғир бўлган ёшлар билан алоҳида ишлаш бўйича маҳалладаги “бешлик”ка ўз тавсияларини берди.  

 

Ўлмас Баротов,  

ЎзА мухбири.