Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ мактаблардаги иситиш тизимлари аҳволи, давомат ва иш билан таъминлаш масалаларини ўрганди
18:42 / 2020-11-23

Андижон вилояти Марҳамат туманида умумтаълим мактабларидаги иситиш тизимларининг бугунги аҳволи, 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига қабул қилиниши ва бандлигини таъминлаш натижалари ҳамда давомат масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига асосан ташкил этилган тадбирда сектор раҳбарлари, умумтаълим мактаблари директорлари, уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Тадбирда кўрилган масалалар бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

– Якунланган ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 2 минг 337 нафар ўқувчи тамомлади, – дейди туман халқ таълими бўлими мудири Олияхон Абдувоҳидова. – Улардан 459 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. 954 нафари ишга жойлаштирилди, 369 нафарига эгаллаган ҳунари ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит маблағлари ажратилди.

[gallery-136]

Йиғилишда туман ҳокими Бобуржон Юлдошев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ортиқали Ҳусанов ва бошқа мутасаддилар томонидан, айниқса, бугунги совуқ кунларда мактаблар иситиш тизимини бир маромда ишлашини таъминлаш, ўқувчилар давоматини яхшилаш, умуман, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда таъкидланган йўналишлардаги ишларни тизимли олиб бориш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА