English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ маҳаллаларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ўрганди
11:46 / 2024-09-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокими Анвар Тожимирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман маҳаллаларида ўрганиш олиб борди. 

Дастлабки манзил – Истиқлол маҳалласини обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш мақсадида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг кириш қисмлари таъмирланмоқда, кўчалар, ариқларда тўпланиб қолган турли хазонлар ва бошқа чиқиндилар ҳашар йўли билан тозаланмоқда. 

Ҳудуддаги 11 та кўп қаватли уйнинг кириш қисми таъмирланмоқда. 14 та уй фасадидан 5 тасида бўяш ишлари якунланди, 11 та уйдаги 33 та кириш йўлагига 15 та темир эшик ўрнатилиб, 6 та уйдан 1 тасида том ёпиш ишлари битказилди, 14 та уй олдидаги пиёдалар йўлакларини бетонлаш ишлари эса яқин кунларда бошланади. 

Туманинг Умид маҳалласидаги кўп қаватли уйларда ҳам таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 1,1 миллиард сўм маблағ 29 та кўп қаватли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, ушбу уйларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун йўналтирилди.

[gallery-19345]

Туман ҳокими мазкур лойиҳани амалга ошириш ишлари билан танишди. 

Бу кўп қаватли уйларнинг аксарияти анча йиллар аввал олдин қурилган бўлиб, вақт ўтиши билан уларнинг конструкцияси ва муҳандислик коммуникациялари эскирган. Шу сабабли, бу уйлар замонавий талаб ва стандартларга жавоб бермай қолган эди. Уларнинг том қисми, лифт ва кириш йўлаклари, шунингдек, бинонинг асосий қурилиш элементлари қайта таъмирланади. 

Таъмирлаш ишларидан ташқари, лойиҳада ушбу уйлар атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш кўзда тутилган. Маҳаллий аҳоли учун дам олиш жойлари, болалар ўйин майдончалари ва спорт иншоотлари қурилиши режалаштирилган.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, маҳалла аҳолиси янги ва замонавий яшаш шароитларига эга бўлади, бу эса уларнинг турмуш сифатини сезиларли даражада яхшилайди. 

Ишчи гуруҳ туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, жумладан иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш ишларини ҳам ўрганди. 

Таъкидлаш керак, тумандаги РК-2 қозонхонаси қурилиши ва тармоқлар тортиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Халқлар дўстлиги, Умид, Янги тонг, Истиқлол ва Давлатобод маҳаллаларида жойлашган 198 та кўп қаватли уй, 8752 та хонадон, 26 136 нафар аҳоли ва 14 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинади. 

Ўрганиш давомида энергия самарадор иссиқлик тизимини ўрнатиш ва аҳолига қулай, хавфсиз шароит яратиш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилиб, махсус тежамкор ва марказлашган иссиқлик манбаига уланишнинг афзалликлари тушунтирилди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА