Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ “Маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганмоқда (+видео)
18:42 / 2024-02-10

Андижон вилоятида янги жорий этилган “Маҳалла еттилиги” тизими билан боғлиқ масалаларни ўрганиб, муаммоларни бартараф этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи фаолият олиб боряпти.

Жумладан, Миллий гвардиянинг Пахтабод тумани бўлимига бириктирилган 67 та маҳалла ва 50 та мактаб, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти ўрганилмоқда.  “Кўктўнлик” МФЙ иш жараёни билан танишиш чоғида ”маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.  

“Топажувоз”  маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрган Республика ишчи гуруҳига ушбу мактабда Миллий гвардия томонидан жиҳозланаётган ватанпарварлик синфи тақдимот қилинди.  

69-сонли мактабда бўлган масъуллар таълим масканида ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш ва сурункали дарс қолдирадиган ўқувчиларни аниқлаш, таълим-тарбия сифатини яхшилаш бўйича атрофлича таклифлар берди.  

Президентимиз томонидан мактаб таълимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш борасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари тумандаги сектор раҳбарлари иштирокида мактаблардаги инспектор-психологлар билан учрашиб,   мавжуд муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар ҳақида тушунчалар берди.  

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/KklJOZN2LxU" title="Ishchi guruh “Mahalla yettiligi” faoliyatini oʻrganmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги тадбирлар ҳам бир вақтнинг ўзида тизимли равишда ташкиллаштирилмоқда.  Пахтобод туманидаги 4-, 6-, 36- ва 37-сонли мактабларнинг ўзидагина қарийб 2 мингга яқин ўқувчи иштирокида “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.  

Бу каби тадбирлар тумандаги 4 та секторда жойлашган барча мактабларда бўлиб ўтмоқда.  

Н.Раҳмонова, А. Аҳмедов (видео), ЎзА