Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ БМТТД иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни ишлаб чиқади
17:23 / 2022-08-02

Яқинда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда томонлар мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишларга хусусида сўз юритар экан, бу жараёнда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш амалий аҳамият касб этишини қайд этди. 

Агентлик ахборот хизматига кўра, учрашувда ҳоким ёрдамчилари институти ва агентлик функционал салоҳиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшма ҳаракатлар йўналишлари кўриб чиқилиб, аниқ режалар белгиланиб олинди. 

Тадбир якунида икки томонлама ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифи маъкулланди. Ишчи гуруҳ тадбиркорлик соҳасида рақамлаштириш, гендер ва аҳолини тадбиркорликга жалб қилиш соҳаларидаги БМТ Тараққиёт дастури иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни ишлаб чиқади. 

ЎзА