Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишбилармонлик фаоллиги индекси февралда 85 пунктга ошди
07:30 / 2022-03-29

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил февраль ойида 1085 бирликни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 8,5 фоизга ошди. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33 фоизли ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

Жорий йилнинг февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтганойга нисбатан 8,5 фоизга ошиб, 1085 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 16,5 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,9 фоизга ошган;
  • товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 6,0 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 9,6 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Хоразм вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 12 таҳудудда ўтган ойга (2022 йил январь) нисбатан ўсиш кузатилган. Хоразм (70,4%), Наманган (46,9%), Сурхондарё (46,0%) ва Жиззах (23,7%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга, ушбу индекс 2 та ҳудудда камайган. Хусусан, Тошкент (-1,9%) ва Андижон (-0,7%)вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

Банк ҳисоб варақалари бўйича операциялар

2022 йил февральойида банклараро тўлов операциялари сони 4 964,6 мингтани ташкил этди ва январь ойига нисбатан 703,6 минг транзакцияга (16,5%)ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган.

Февралда республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Навоий (23,1%), Қашқадарё (19,5%), Самарқанд(19,3%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (18,7%) кузатилган.

Товар-хомашё биржасидаги фаоллик

Бир ойда ИФИнинг биржа компоненти 10599 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,0 фоизга ўсганлигини англатиб, битимлар сонининг (9,6%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хомашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 6 273,6 млрд.сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 14,4 фоизга ошган.

Хўжалик юритувчи субъeктларнинг фаоллиги

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 10291 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 9,6 фоизга ошган.

Барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг январь ойига (577 914 бирлик) нисбатан 3 861тага кўпайиб, 581 775 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 286 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 467 096 тадан 470 712 тагача ошган (ўсиш 3 616та). Фермер хўжаликлари сони 107 751тадан 107 710 тагача (пасайиш 41та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 353тани ташкил этиб, январь ойига нисбатан 286 тага ошган.

Брeндларни рўйхатга олиш

Савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,9043 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич январь ойига нисбатан 9,6 фоизга камайган. Жорий йилнинг февраль ойида юридик шахслар томонидан 312та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар 

 

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1085

↑1,1651

↑1,0599

↑1,0291

↓0,9043

Хоразм вилояти

↑1704

1,1677

2,0000

1,0241

9,0000

Наманган вилояти

↑1469

1,1358

2,0000

1,0188

1,5714

Сурхондарё вилояти

↑1460

1,1134

2,0000

1,0250

1,5000

Жиззах вилояти

↑1237

1,0393

1,4307

1,0255

2,5000

Бухоро вилояти

↑1151

1,1757

1,1983

1,0202

1,2000

Қашқадарё вилояти

↑1130

1,1952

1,1438

1,0173

1,0000

Самарқанд вилояти

↑1127

1,1927

1,0778

1,0425

1,6364

Навоий вилояти

↑1077

1,2312

1,0203

1,0151

0,5000

Сирдарё вилояти

↑1067

1,1790

0,9927

1,0330

1,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1056

1,0975

0,9561

1,0437

2,0000

Фарғона вилояти

↑1049

1,1686

0,9749

1,0366

0,7308

Тошкент шаҳри

↑1038

1,1870

0,9289

1,0311

0,8136

Андижон вилояти

↓993

1,0742

0,9454

1,0478

0,2778

Тошкент вилояти

↓981

1,0745

0,8770

1,0171

1,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар 

 

 

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1335

↑1,1379

↑1,6355

↑1,0964

↑1,3867

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1583

0,8913

2,0000

1,0491

8,0000

Тошкент шаҳри

↑1485

1,3268

1,8736

1,0798

1,1118

Сурхондарё вилояти

↑1468

0,9844

2,0000

1,0623

3,0000

Жиззах вилояти

↑1326

0,9682

1,5042

1,0704

5,0000

Самарқанд вилояти

↑1305

0,9978

1,3262

1,1142

6,0000

Тошкент вилояти

↑1205

0,9239

1,4733

1,0862

1,7619

Наманган вилояти

↑1196

1,0116

1,3984

1,0707

1,5714

Андижон вилояти

↑1097

1,0424

1,0523

1,0756

2,5000

Фарғона вилояти

↑1082

0,9762

1,0958

1,0832

2,1111

Хоразм вилояти

↑1079

0,9031

0,9617

1,1037

4,5000

Қашқадарё вилояти

↓983

1,0040

0,8886

1,1204

1,0000

Сирдарё вилояти

↓959

0,9578

0,9147

1,0380

1,0000

Навоий вилояти

↓930

0,9764

0,8120

1,0610

1,0000

Бухоро вилояти

↓911

0,9942

0,7770

1,0196

0,9231

 

 

ЎзА