Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишбилармон аёллар фаолияти ўрганилди
17:24 / 2026-02-26

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги “Давлатобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий учрашув ташкил этилди. Тадбир маҳаллада фаолият юритаётган ишбилармон аёллар фаолиятини ўрганиш, уларнинг ютуқлари ва муаммоларини тинглаш мақсадида ўтказилди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова, шунингдек O‘zLiDeP нинг Янгиер шаҳар Кенгаши вакиллари иштирок этдилар. Улар тадбиркор аёллар билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилган иш ўринлари, маҳсулотларни бозорга чиқариш имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор Холиса Оқмирзаеванинг иш жараёни кўздан кечирилди. У тайёрлаётган маҳсулотларини шаҳар ички бозорига етказиб бермоқда ва бир нечта хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган. Бу эса маҳаллада аёллар бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мулоқот чоғида хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, имтиёзли кредитлар ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида фикр алмашилди. Қайд этилганидек, аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш орқали жамият фаровонлигига эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири