Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш жамоасидаги аёллар кимга суянади?
15:05 / 2022-07-28

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ташкилот ва корхоналардаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот раҳбарлари иштирокида “Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш – долзарб масала” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ташкилот ва корхоналарнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раҳбарлари иштирок этган тадбирда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъуллари томонидан улар олдига қўйилган вазифа ва мажбуриятлар, шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик ҳақида маъруза қилинди.

Бугунги кунда вилоятда 1023 та хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот фаолият юритиб, уларнинг 210 таси давлат ташкилотларида, 35 таси нодавлат нотижорат ташкилотларида, 19 таси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, 344 таси мактабларда, 200 таси мактабгача таълим ташкилотларида, 183 таси маҳаллаларда ва 32 таси бошқа ташкилотларда ташкил этилган.

– Бошланғич ташкилот меҳнат жамоасида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг сони 5 нафардан кам бўлмаган тақдирда ташкил этилади, – дейди вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Дилноза Ғаффорова. – Ана шу жамоадаги аёллар кимга суянади? Масъулларга, албатта. Бошланғич ташкилотнинг асосий мақсади – меҳнат жамоасида фаолият юритаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш ишларига ҳисса қўшишдан иборат. Улар оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган давлат сиёсатининг асосий йўналишларини меҳнат жамоасида самарали амалга оширишга кўмаклашади. Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тарғиб этади, улар ижроси устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатади.

– Семинарда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишда амалга оширишимиз лозим бўлган масалалар хусусида маълумотлар берилди, – дейди вилоят адлия бошқармасида ташкил этилган хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот раиси Дилдора Каттаева. 

– Шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ҳам фаолиятимизнинг бир бўлагига айланмоғи керак. Бир сўз билан айтганда барча хотин-қизлар учун муносиб шарт-шароит яратиш, оилалар фаровонлигига эришиш борасида самарали ишларни йўлга қўйишга биз – хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар раислари ҳам масъулмиз. Бугун олган билим ва кўникмаларни фаолиятимизда қўллаган ҳолда хотин-қизлар фаоллигини оширишга йўналтирамиз.

Абдували Бўриев, ЎзА