French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш стажи талаб этилмайдиган 558 лавозим учун очиқ танлов давом этмоқда
14:44 / 2022-07-22

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун очиқ танловлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, айни кунларда vacancy.argos.uz порталида 2552 та вакант лавозим учун очиқ танлов давом этмоқда. Уларнинг 558 таси учун иш стажи талаб этилмайди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 21 июль ҳолатига, 70 та давлат органи ва ташкилоти, шунингдек, барча ҳокимликлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталига уланган бўлиб, улар томонидан вакант лавозимлар учун 78 мингдан ортиқ танлов эълон қилинган. Танловларга 935 минг 316 нафардан зиёд номзодлар ҳужжат юборган бўлса, уларнинг 35  минг 780 нафари танлов ғолиби сифатида давлат хизматига қабул қилинган.  

Танлов ғолибларининг 14 минг 63 нафари 30 ёшгача бўлган, 11 минг 132 нафари аёллар, шунингдек, 6  минг 986 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинган фуқароларни ташкил этади. Ҳозирда порталда 231 мингдан ортиқ фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.  

Айни вақтда vacancy.argos.uz порталида давлат органларидаги 2  минг 552 та вакант лавозим учун очиқ танлов давом этмоқда. Вакант лавозимларнинг 360 таси республика, 1 000 таси ҳудудий (вилоят), 1 191 таси туман даражасидаги бўш иш ўринлари ҳисобланади.  

Олий таълим муассасалари битирувчилари ёхуд иш стажига эга бўлмаган фуқаролар давлат органларининг стаж талаб қилинмайдиган лавозимларини эгаллаш учун очиқ танловларда иштирок этишлари мумкин.  

Бугунги кунда очиқ танловлар жараёнининг шаффофлигини ошириш, коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни олдини олиш мақсадида танловларнинг тест синови босқичи агентликнинг ҳудудий филиалларида марказлашган ҳолда ташкил этилиши йўлга қўйилиб, жараёнлар онлайн тарзда интернет тармоғи орқали узатилиб, тест жараёнининг ҳаволаси Telegramдаги махсус каналига тезкор жойлаштирилмоқда.  

 Муҳайё Тошқораева, ЎзА