Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш режими масаласида келиб тушган мурожаатлар ўрганилди
13:55 / 2023-05-31

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган иш вақти меъёрларига риоя этилишини мониторинг қилиш мақсадида @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттирмоқда.

Ўтган қисқа вақт давомида бот орқали 35 та мурожаат келиб тушган.

Шундан, 7 таси иш вақти режимига амал қилмаслик; 5 таси иш вақтидан ташқари вақтда йиғилишга жалб қилиш; 9 таси иш вақтидан ташқари вақтда ишга жалб этиш учун қўшимча ҳақ тўлаш ва 14 таси бошқа масалалар бўйича.

Ушбу мурожаатларнинг 1 таси юзасидан иш вақти меъёрларига амал қилмаган иш берувчига нисбатан маъмурий жарима қўлланилди. 5 таси бўйича аниқланган ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва иш вақти меъёрларига амал қилиш юзасидан иш берувчилардан кафолат хатлари олинди. 27 та мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, жумладан, иш вақтидан ташқари вақтда ўтказилиши белгиланган мажлислар бекор қилинди. 2 та мурожаат эса ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, агар сиз давлат фуқаролик хизматчиси бўлсангиз ва Иш берувчи Сизни дам олиш (байрам) кунлари амалдаги меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга жалб этаётган бўлса, бу ҳақда  @murojaat_argos_bot орқали хабар беришингиз мумкин.  

 

М.Қосимова, ЎзА