Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш ҳажми ва сифати ошади
18:54 / 2023-08-08

Шаҳарларда жойлашган маҳаллаларнинг обод ва саришта туриши кўп жиҳатдан чиқинди ташувчи корхоналарнинг самарали ишлашига боғлиқ. Бир неча йил олдин Қарши шаҳрида фаолият бошлаган “Қашқадарё экотранс” МЧЖ ҳам шаҳар аҳолисининг ишончини оқлай бошлади. Уларнинг фидокорона хизмати эвазига маҳаллалар обод ва кўркам қиёфа касб этмоқда.

“Қашқадарё экотранс” МЧЖга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида имтиёзли харид қилинган, ҳар бири 1 миллиард 300 миллион сўмлик 17 замонавий чиқинди ташишга мўлжалланган махсус техника топширилди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва сектор раҳбарлари иштирокида техникалар калитлари ҳайдовчиларга тантанали топширилди.  

Корхона раҳбари Хўжамқул Нурқуловнинг таъкидлашича, айни пайтда жамият тасарруфида 30 чиқинди ташувчи махсус ва 14 бошқа турдаги вазифаларни бажарадиган махсус техникалар мавжуд. Улар шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатмоқда. Эндиликда корхона ихтиёридаги техникалар сони 61 тага етди ва бу хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилади. Ҳозирда жамиятда 170 нафар ишчи ходим фаолият юритмоқда. Янги техникаларнинг олиб келиниши ҳисобига яна 50 дан зиёд қўшимча иш ўринлари яратилади.  

Маълумот ўрнида, Қашқадарё вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан шуғулланадиган 11 та ДХШ ва 1 та Кластер фаолият юритмоқда. Хусусан, Косон туманида 10 дона, Чироқчи ва Кўкдала туманларида 10 дона, Ғузор туманида 14 дона, Деҳқонободда 8 дона. Касбида 17 дона. Китобда 15 дона, Қамашида 9 дона, Қарши туманида 11 дона, Миришкорда 7 дона, Муборакда 9 дона, Нишонда 8 дона, Шаҳрисабзда 16 дона, Шаҳрисабз шаҳарда 15 дона, Яккабоғда 18 дона чиқинди ташишга мўлжалланган техникалар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза, ушбу техникаларнинг олиб келингани албатта қувонарли, аммо аҳолининг чиқиндилар учун тўлов маданиятини шакллантириш борасида оғриқли нуқталар кўп. Жамият раҳбари берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда Қарши шаҳар аҳолисининг чиқинди учун қилинадиган тўловлардан 7 миллиард сўмга яқин қарздорлиги мавжуд. Бундан ташқари, жамият хизмат кўрсатаётган 300 минг нафар шаҳар аҳолисининг 190 минг нафари биллинг тизимига киритилган. Албатта бадалларнинг вақтида тўланмаслиги, жамиятнинг молиявий имкониятлари чекланишига ва бу ўз навбатида хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилади. Хонадонимиздан озми, кўпми чиқинди чиқяптими ва уни чиқиндихонага ташлаяпмизми, ўша чиқиндиларни тозалаб кетадиган хизматчилар меҳнатини қадрлашни ҳам ўрганишимиз, тўловларни вақтида тўлашга одатланишимиз керак бўлади.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.