Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш ҳақи ундирилиб берилди
10:31 / 2025-11-13

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан иш ҳақини ундиришга оид ижро ҳужжатларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари давлатимиз томонидан қонуний ҳимоя қилиб келинмоқда. Конституциямизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнатига яраша иш ҳақи олиш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида таъкидланган. 

Бироқ айрим ҳолатларда иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўлаб бермаслик ҳолатлари учраб туради. 

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Н.С.Б”дан ундирувчи К.М.нинг фойдасига жами 521 миллион 49 минг 418 сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида иш ҳақи тўлиқ ундирилиши таъминланиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.

А.Бўриев, ЎзА