Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш ҳақи ундирилди
13:46 / 2024-12-23

Адлия вазирлиги ҳузурида ҳудудларда фаолият юритиб келаётган юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан аҳоли, хусусан корхона ва муассасалар ишчи-ходимларига хизмат кўрсатилиши, қолаверса, белгиланган ташкилотларда меҳнат қонунчилигига риоя қилиниш ҳолати мунтазам ўрганиб келинмоқда.

Жумладан, Янгиқўрғон тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази олиб борган ана шундай ўрганишлар чоғида, тумандаги мавжуд 65 та умумтаълим мактабида фаолият юритаётган ҳамшираларга мактаблардаги ўқувчи ва ўқитувчилар ёзги таътилидалигини айтиб, икки ойлик иш ҳақи тўлаб берилмагани аниқланди.  

– Иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади, – дейди Янгиқўрғон туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Жалолиддин Бозорхонов. – Ҳодимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.  

Аниқланган ҳолат юзасидан туман адлия бўлимига хабарнома берилиши натижасида туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилганидан кейин 60 нафар ўрта тиббиёт ходимига 69 миллион 316 минг 833 сўм тўланмай қолган иш ҳақлари ундириб берилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА