Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
11:51 / 2025-12-05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ,  “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 

Регламентда: 

“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига ходимларнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни ҳамда меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва ўзгартириш ҳақидаги маълумотларни киритиш; 

электрон меҳнат дафтарчасини ва ташкилотнинг тузилмасини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириш бўйича тижорий электрон хизматларни кўрсатиш тартиби; 

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорий электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган. 

Қарорга кўра: 

“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш бепул ҳисобланиб, ходимлар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини электрон шаклда тузиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби чекланмайди; 

иш берувчилар “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий- аппарат комплекси орқали қўшимча равишда кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишларига кўра ихтиёрий фойдаланишлари мумкин. Бунда тижорий электрон хизматлардан фойдаланиш иш берувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

Ушбу Регламент иш берувчиларга “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тижорий электрон хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

ЎзА