French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш берувчи коллежга келди
13:25 / 2015-05-04

Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси доирасида бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси доирасида бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилмоқда.

Ургут тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ўтказилган шундай тадбирда тумандаги 167 корхона, ташкилот, муассаса ва фермер хўжалиги ўзларида мавжуд 342 бўш ва квота иш ўрни билан иштирок этди.

Туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада асосан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари қатнашди.

– Жорий йилда туманимиздаги 19 касб-ҳунар коллежини 7 минг 500 дан ортиқ йигит-қиз битиради, – дейдитуман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Муҳиддин Холиқов. – Уларни эгаллаётган мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномалар имзоланган. Коллежларда ўтказилаётган меҳнат ярмаркалари битирувчиларга билим ва касб кўникмасини намоён этиш, иш берувчиларга эса билимли мутахассисларни саралаб олиш имкониятини бермоқда.

Тадбирда ҳудуддаги коллежлар битирувчилари эгаллаётган мутахассислиги бўйича ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш касб маҳоратини кўрсатди. Турли тақдимотлар ўтказилди.

– Уч йил давомида бухгалтерия иши йўналиши бўйича таҳсил олдим, – дейди Ургут иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиси Баҳора Исматова. – Бугунги ярмаркада бир қатор корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари билан танишиб, иш берувчилар билан суҳбатлашдим. Туманимиздаги “Alfa max alliance” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида ишлаш учун йўлланма олдим.

Ярмаркада 220 нафардан ортиқ коллеж битирувчиcига ишга йўлланма берилди.