Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш берувчи ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун қандай мурожаат қилиши лозим?
16:39 / 2023-04-19

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йил 1 апрель ҳолатига 80 та ташкилотга 310 та ариза асосида ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган 390,6 миллион сўм ижтимоий солиқ қайтарилди.

Иш берувчи ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун қандай мурожаат қилиши лозим?  

Ўтган йил 1 мартдан 2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қайтариб берилади.  

Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.  

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ариза топшириш учун иш берувчи my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетнинг “Хизматлар” қаторидаги “Электрон ҳужжат айланиши” бўлимидан “Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш” бандини танлаши лозим.  

Очилган ойнадан "Ногиронлар учун" бўлими танланади. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (ташкилот номи, СТИР, манзили ва фаолият тури) автоматик шаклланади.  

Йил ва давр (ойлар) кўрсатилиши лозим. Иловадаги ариза тўлдирилади. Жадвалга ногиронлиги бўлган ходимнинг ЖШШИР, солиқ ставкаси, ойлик маоши суммаси ва ой (давр) қўлда киритилади. Агар ижтимоий солиқ суммасини қайтариш аризаси бир неча ой учун топширилган бўлса, унда ҳар бир ходим бўйича жадвалдаги қаторлар ҳар ой учун алоҳида тўлдирилиши керак.  

Жадвал тўлдиргандан сўнг, пастки қаторларда ходимларнинг умумий сони ва қайтарилиши керак бўлган ижтимоий солиқ суммаси автоматик ҳосил бўлади. Иш берувчининг банк реквизитлари ҳам автоматик шаклланади.  

Шундан сўнг “Ариза шакллантириш” тугмаси босилади. Ариза ва унинг иловасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириб, “Аризани юбориш” тугмасини босиш лозим. Ариза ҳолатини “Юборилган аризалар” бўлимида кўриш мумкин.  

ЎзА