Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Исфара-1" микро гидро электр станцияси ишга туширилди
13:37 / 2023-12-16

Мамлакатимизда инвестициявий лойиҳалар асосида янги гидроэлектр станциялар қуриш, узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган ГЭСларни замон талаблари асосида модернизация қилиш ишлари юқори суръатларда амалга оширилмоқда.

Бу каби ишлар Сурхондарё вилоятида изчиллик билан давом эттирилмоқда. Президентимиз жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари "Тўпаланг ГЭС"ида амалга оширилган модернизация ишлари билан танишиб, "Зарчоб-3" ГЭСининг қурилиши бошланишига старт берган эди.  

Куни кеча бу ерда яна бир янги гидро қувват ишга туширилди.  Қизириқ тумани Исфара коллекторида "Исфара-1" микро ГЭСининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Мазкур микро ГЭСнинг қуввати 230 кВт, ўртача йиллик 1 076 000,0 кВт.соат электр энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга.    

"Исфара-1" микроГЭСи ишга туширилиши натижасида маҳаллабай тизим орқали Янгикент маҳалласининг 460 та хонадони электр энергия билан таъминланади ва 5 та янги иш ўрни яратилди.      

Ўзбекистонда илк бор мазкур ГЭСда барча ускуналар маҳаллий ишлаб чиқариш доирасида 100 фоиз ўзимизда ишлаб чиқарилган. Тизим ташкилоти ҳисобланган “Сувсаноатмаш” АЖда ГЭС учун зарурий бўлган барча жиҳозлар ишлаб чиқарилди. Асосийси, арзон ва экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланмоқда.  

Лойиҳа доирасида 60 м узунликдаги каналда реконструкция ишлари, сув тўсиш иншооти, сув бўлиш иншооти, босимли ҳавза иншооти қурилишлари, босимли қувур (50 м) ўрнатиш, қувват узатиш линияси каби қурилиш монтаж ишлари амалга оширилди.  

 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА