English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ис газидан заҳарланиб қолманг
10:12 / 2021-10-07

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетганлиги сабабли аҳолининг газ жиҳозларига бўлган эҳтиёжи ортмоқда.

Айни мана шундай вазиятда баъзи истеъмолчиларнинг газ жиҳозларидан нотўғри фойдаланганлиги учун турли бахтсиз ҳодисалар юзага келмоқда.

"Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиали ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Газ таъминоти филиали ҳамда “Когонгаз” газ таъминоти бўлими масъул вакиллари аҳоли хонадонлари, ижтимоий объектларда бўлиб, газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланмаслик, дудбуронларни кўп бурамали ҳолатда ўрнатмаслик бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Когон шаҳрида 11 та умумтаълим мактаби ҳамда 18 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб боради. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиши учун мутахассислар томонидан турли тарқатма материаллари тарқатилмоқда. Газ жиҳозлари, қозонхоналар эса қайта назоратдан ўтказилмоқда.

– Таҳлилий рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 198 мингга яқин тарғибот материаллари тарқатилди, – дейди "Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиали матбуот котиби Моҳигул Абдуллаева. – 41 маротаба тушунтириш ишлари олиб борилди. Албатта, мавжуд камчиликлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, 57 та тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа обектлари газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаган. Бу бўйича соҳа вакиллари томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилаётир.

Тарғибот ишлари давомида ходимлар томонидан замонавий иситиш қозонлари, тежамкор горелкалар иситиш мавсумида истеъмолчиларга хавфсизлик ва иқтисод жиҳатидан жуда қулай эканлиги борасида маълумотлар тақдим этилмоқда.

Жойларда бу каби тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА