Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қисқа вақтда масофавий таълим, онлайн дарсларни ташкил этиш осон иш эмас
13:25 / 2020-04-17

Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омилларидан биридир.


Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омилларидан биридир. Таълим тизими ислоҳоти ўзбек халқининг менталитети, урф-одатларини ҳисобга олиб жамият муҳитини янгиланишидаги фаол жараёнлар билан уйғунлашган ҳолда амалга оширилади.

Ўтиш даврининг қийинчиликларига қарамай, Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ижобий баҳоланмоқда. Ҳозирги кунга келиб Коронавирус, яъни COVID-19 пандемияси глобал муаммога айланган бир вақтда Ўзбекистонда ўқувчини таълим олиши тўхтаб қолмади. Ўқув жараёнини методик таъминлашни ривожлантириш юзасидан бир қатор режалар тузилди. Энг қизиғи шундаки, "Ўрта Осиёда- Ягона сифатли таълим" жорий этилди. Тўғрисини айтиш керак, гапириш ва савол бериш жуда ҳам осон, лекин ҳаётда уни амалга ошириш , ижро қилиш мушкул иш. Ўқишлар тугашига атиги бир ҳафта қолган бир вақтда масофавий таълим , онлайн дарсларни ташкил этиш осон эмас. Авваламбор, ҳукуматимиз ёрдамида, қолаверса ЎзМТРК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги билан ҳамкорликда тезкорлик чоралари кўрилиб, интернет орқали дарс жараёнини Ўзбекистоннинг энг олис қишлоқ ҳудудларида ҳам ташкил қилиш борасида зарурий ишлар амалга оширилди. Бу жараён ўқувчиларни ота-оналари билан ижодий муҳитни яратмоқда деб ҳисоблайман. Инсоният тарихида бўлмаган ишлар бизнинг фаровон юртимизда бўлгани шак-шубҳасиздир. Биз кўп миллатли халқмиз шунинг учун ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида бериб борилмоқда.

Махсус мактаб интернатлари ўқувчилари учун телевизион дарсларни тасвирга олишда имконияти чекланган, жумладан уйда якка тартибда таълим олаётган болаларни ўқитиш ҳам инобатга олинган. Барча дарс машғулотлари кар ва заиф эшитувчи болажонларга ҳам тушунарли бўлиши учун сурдопедагог ҳамда сурдотаржимонлар томонидан синхрон равишда таржима қилинмоқда. Кўзи ожиз болаларга телевизион дарс машғулотларини овозли эшитиб тушуниб олиш имкони яратилди. Бу жараёнларда албатта кучли мутахассислар жалб этилгани кўриниб турибди. Ҳаттоки психик ривожланишида нуқсони бўлган болажонлар ҳам бошланғич синфлар учун берилаётган теледарслар ёрдамида таълим олишмоқда.

Бугунги синовли кунларда ўқувчиларнинг билим олишлари учун қайғуриб беминнат хизмат қилиб, фидойилик кўрсатаётган барча устозларимизга, шунингдек миллатимиз келажаги учун хатарга тик боқиб курашаётган тиббиёт ходимларига, Миллий гвардиямизга фарзандларимизнинг билим олишига катта аҳамият ва кўмак бераётган давлатимиз раҳбарига, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга ва халқ таълими барча ходимларига чексиз миннатдорлик билдирамиз.

Ш.Набиева, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 
117- сонли умумий ўрта таълим мактаби 
Маънавий-маърифий ишлари бўйича раҳбар ўринбосари