English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ироқ Франциядан 14 та Rafale қирувчи самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда
16:41 / 2022-02-15

Ироқ ҳукумати Францияда ишлаб чиқарилаётган Rafale қирувчи самолётининг 14 тасини сотиб олишини эълон қилди. Ушбу хариднинг қиймати 240 миллион долларга баҳоланмоқда.

Харид учун тўлов нефть билан амалга оширилади, деб хабар тарқатди Defense News нашри NAMEA Group геосиёсий маслаҳат компанияси берган хабарга таяниб. "Ироқ ҳаво кучлари 240 миллион долларга 14 та Rafale қирувчи самолётини харид қилиш истагида, тўлов нефть билан амалга оширилади", – дейилади хабарда.

Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 240 миллион доллар – бу битта самолётнинг нархи. Келишувнинг умумий нархи 3,3 миллиард доллар бўлиши мумкин. Ушбу шартнома доирасида уларга қурол-яроғлар, экипажни ўқитиш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳам киради.

Шунингдек, хабарда келтирилишича, Франция Ироқ ҳукуматига 20 та ўзи учар қурилмаларни ҳам таклиф қилган. "Айни пайтда Ироқ мудофаа вазирлиги техник таҳлил олиб бормоқда", – дейилади хабарда. Хабарда шунингдек, Покистон ҳам Франция томони билан ўзи учар қурилмаларни сотиш бўйича музокара олиб борилаётгани айтилган.