Ироқ бутунлай электрсиз қолди
4 март куни Ироқнинг барча вилоятларида электр узилди. Сабаби, Басра вилоятидаги Румайла электр станциясида газ ҳажми кутилмаганда камайиб, техник носозлик юзага келди. Натижада станция қуввати 1900 мегаваттга тушиб, кенг қамровли узилиш содир бўлди.
Баъзи хонадонларда ток бор, кўчалар эса бутунлай қоронғи. Ҳозир мажмуа ва узатиш симларини тиклаш ишлари олиб бориляпти.
Мазкур воқеа Яқин Шарқдаги ҳарбий ва сиёсий зиддият шароитида юз берди: АҚШ, Исроил ва Эрон иштирокидаги ҳарбий ҳаракатлар бутун кўрфаз давлатларига таъсир кўрсатди. Теҳрон эса Араб давлатлари билан уруш олиб борилмаслиги, фақат минтақадаги АҚШ базалари нишонга олинишини маълум қилган.
Ф. Яхшибоева, ЎзА