Ироқ бош вазири мамлакатда вазият ёмонлашса истеъфо беришини маълум қилди
Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий сешанба куни шиаларнинг машҳур етакчиси Муқтада ас-Садр тарафдорларининг норозилик намойишларни тўхтатганидан кейин миллатга қилган телемурожаатида агар мамлакатда вазият ёмонлашса истеъфо беришини маълум қилди.
Душанба куни Ироқдаги шиалар етакчиси Муқтада ас-Садрнинг сиёсий фаолиятдан бош тортиши ва партиясининг офисларини ёпиши маълум қилингандан кейин Бағдод ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида унинг тарафдорлари билан рақиб сиёсий гуруҳ вакиллари ўртасида оммавий тўқнашувлар бошланиб кетди.
Ироқ шифокорларнинг сўнгги маълумотларига кўра, сиёсий гуруҳларнинг қуролли тўқнашувлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етган, 700 дан зиёд киши жароҳат олган, жароҳатланганлар орасида 110 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бор.
"Агар мамлакатда аҳвол ёмонлашса мен истеъфо бераман", – деган бош вазир ал-Козимий.