French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ироқ 2027 йилда нефть қазиб олиш ҳажмини кунига саккиз миллион баррелга етказмоқчи
09:10 / 2022-06-20

Ироқ нефть вазири Ихсан Абд ал-Жаббар шу ҳақда баёнот берди.

"Ироқ нефть миқдорини ошириш имкониятларини кенгайтириш устида ишламоқда, бизда нефть қазиб олиш бўйича йирик лойиҳалар бор. 2027 йилнинг охирига келиб кунига 8 миллион баррел нефть қазиб олишга эришамиз", - деди вазир INA агентлигига интервью берганда.

Ироқ шу йилнинг июль ойида кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 4,58 миллион баррелга етказади. Май ойида мамлакат қора олтин савдосидан рекорд даражада даромад олган, яъни халқаро бозорга 11,4 миллиард  долларлик нефть сотган.