Иродали шахматчиларимиз “Asia Blitz Deaf Chess Championship” ғолиблигига эришди
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида эшитишида нуқсони бўлган шахматчилар ўртасида IV Осиё чемпионати ҳамда ICCD таснифига кирувчи XIII халқаро очиқ турнир якунланди.
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Украина, Озарбайжон ва Ҳиндистон давлатларининг матонатли “ақл гимнастикаси” соҳиблари иштирок этган баҳслар 11 турдан иборат швейцарча тизимда ташкил этилди.

“Asia Blitz Deaf Chess Championship” баҳсида ўзбекистонлик истеъдодли шахматчи Марсел Шоюсупов 9,5 очко билан фахрийлар мусобақасида 1-ўринни эгаллади.
Мазкур мусобақанинг 19 ёшгача бўлган хотин-қизлар баҳсида қатнашган яна бир ҳамюртимиз Айнура Изентаева 6 очко билан ғолибликни тантана қилди.
Т.Рўзиев, ЎзА