Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иродали пара спортчиларимиз ҳисобида ҳозирча 19 та медаль бор
17:02 / 2025-12-11

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун омадли бошланди.

Мусобақада пара пауэрлифтинг бўйича ўсмир қизлар ўртасида 55 кг. вазн тоифасида супачага кўтарилган ҳамюртимиз Ойшахон Каримбергенова дастур якунида 65 кг. натижа қайд этиб, ёшлар Параосиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

Шунингдек, Зиёда Боқижонова, Ҳожиакбар Ҳомидов ҳам мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлди. Бундан ташқари, Акбарали Раҳмонов, Умиджон Эшбоев, Муниса Омонова, Отабек Тилововлар Ўзбекистон ҳисобига кумуш медалларни қўшиб қўйди.

Умиджон Рўзиев эса бронза медалига эга чиқди.

Шундай қилиб, ҳозирча иродали пара спортчиларимиз ҳисобида 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза жами 19 та медаль мавжуд.

Шербек Исломов, ЎзА