Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ироқда коронавирус туфайли комендантлик соати яна кучайтирилди
12:39 / 2020-06-02

Бундан аввал мамлакатнинг турли ҳудудларида Рамазон ойи туфайли комендантлик соати қисқартирилган эди. Шундан кейин коронавирус тарқалиши яна кучайиб кетди.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ироқда комендантлик соатининг кескин кучайтирилишини COVID-19 эпидемиясига қарши курашнинг энг зарур чораларидан бири сифатида баҳоламоқда. Ташкилот Ироқ фуқароларини жорий қилинган чекловларга қатъий амал қилишга чақирди.

Шанда куни Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий раҳбарлигидаги соғлиқни сақлаш ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича Олий қўмита мамлакатда 24 соат мобайнида бир ҳафталик ўта кучайтирилган комендантлик соати эълон қилишга қарор қилди.

Бундан аввал мамлакатнинг турли ҳудудларида Рамазон ойи туфайли комендантлик соати қисқартирилган эди. Шундан кейин коронавирус тарқалиши яна кучайиб кетди.

«Бир ҳафталик муддат билан 24 соатлик комендантлик соатига қайтиш вирусга қарши кураш учун жуда зарур чора ҳисобланади», - дейилади ЖССТ тарқатган баёнотда.