Иркутск яқинида ҳалокатга учраган Ан-12 самолёти бортида авиакомпания раҳбарияти бўлгани айтилмоқда
Куни кеча Якутскдан учган Ан-12 самолёти Иркутск яқинида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар тарқатилганди.
Самолёт бортида тўққиз киши бўлгани, уларнинг барчаси ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Бугун самолёт қулаши билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум қилинмоқда. Хабарларда айтилишича, Ан-12 самолёти ҳалокати натижасида «Заполярье» авиация транспорт компанияси бош директори ва унинг биринчи ўринбосари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Иркутск губернатори Игорь Кобзев фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия мажлисида маълум қилган.
«Кеча етти киши ҳалок бўлгани ва уларнинг исми шарифлари маълум қилинган эди. Яна икки кишининг шахси аниқланди – улар Россия фуқаролари», – дейилади губернатор берган маълумотда.