Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирқ йиллик тажрибага эга моҳир ҳунарманд
08:35 / 2020-08-03

Ўзбекистон халқ устаси М.Юснусов қирқ йилдан буён ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланади.


Муҳаммадали Юнусов – Қўқон шаҳрида 2019 йил 10-15 сентябрь кунлари ўтказилган Халқаро ҳунармандлар фестивалида “Энг яхши ҳунарманд”, деб топилган қули гул усталардан.

Ўзбекистон халқ устаси М.Юнусов қирқ йилдан буён ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланади. У болаликдан бобомерос ҳунарни ўрганиб, йиллар давомида ўзига хос мактаб яратди. Яқинда уста Фарғона вилояти Фурқат тумани марказида “Усто Юсуфжон наққош” оилавий ҳунармандчилик корхонасини ташкил этиб,ёшларга наққошлик сир-асрорларини ўргатишни йўлга қўйди. Кайвонли айвон билан безатилган корхона биноси қошида ҳунарманд ишлатаётган дурадгорчилик асбоблари ва ёғоч маҳсулотлари фотосуратлари билан тўлдирилган музей ҳам бор.

002.jpg

001.jpg

–Устахонада шогирдларим билан аҳоли хонадонларига буюртма асосида сўри, хонтахта, кичик айвонлар тайёрлаймиз, - дейди уста М.Юнусов.– Илгариёнғоқ, чинор, қайрағоч ва терак дарахтидан маҳсулот тайёрлаган бўлсак, эндиликда қайин дарахтига ҳам ишлов беряпмиз. Ёғоч ўймакорлиги ҳунарига қизиқувчи ёшлар сафи кенгаймоқда. Айни кунда Шотўра қишлоғимиздаги устахонада юздан зиёд шогирдларим карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда қўли-қўлига тегмай ҳунар ўрганмоқда. Улар тайёрлаган наққошлик буюмлари орасида санъат асари даражасида баҳоланаётганлари ҳам бор.