English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистондаги шахталар портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:44 / 2019-10-07

Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил Қия ва Сулукти шаҳарларидаги шахталарда юз берган фожиа оқибатида олти киши ҳалок бўлди.


Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил Қия ва Сулукти шаҳарларидаги шахталарда юз берган фожиа оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси ходимлари ОАВ хизматига маълум қилган.

“АКИ press” ахборот агентлиги хабарига кўра, фожиа 6 октябрь куннинг иккинчи ярмида юз берган. Бунинг оқибатида уч кишининг вафот этгани маълум қилинган. 

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча аниқ эмас.
Сулукти шаҳридаги шахтада фожиа 5 октябрда юз берган. Шифокорлар газдан заҳарланган беш нафар жабрдийданинг уч нафари ҳодиса жойида вафот этганини тасдиқлашди. 

Хабарларга қараганда вафот этганларнинг ҳаммаси қариндошлардир. Заҳарланган икки кишининг аҳволи қониқарли экани маълум қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати ҳозирча ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.

Маълумот ўрнида, Қирғизистон Давлат экотехинспекциянинг маълум қилишича, 2017 йил якунларига кўра, мамлакатдаги турли шахталарда 26 та ишлаб чиқариш аварияси қайд қилинган, бунинг оқибатида 24 киши ҳалок бўлган. 2018 йил бўйича аниқ маълумотлар берилмаган.