Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда собиқ спикер коронавирусга дош бера олмади
20:09 / 2020-05-24

Қирғизистон парламентининг собиқ спикери Мукар Чолпонбаев коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди.


Қирғизистон парламентининг собиқ спикери Мукар Чолпонбаев коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди. “COVID-19”га қарши кураш бўйича республика штабидан шу ҳақда “РИА Новости” мухбирига маълум қилишди.

“Бугун 2020 йилнинг 24 май куни Республика юқумли касалликлар клиник шифохонасида мамлакат қуйи палатаси — Жоғорку Кенеш собиқ спикери, жамоат арбоби Мукар Чолпонбаев 70 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этди“, — деди штаб вакили.

Хабарда айтилишича, Чолпонбаев касалхонага 5 майда ётқизилган ва 12 май куни жонлантириш бўлимига ўтказилган. Коронавирус даврида собиқ спикернинг саломатлиги билан боғлиқ икки ёқлама пневмония, нафас етишмаслиги каби қатор асоратлар ўзини намоён қила бошлаган. Шунингдек, бемор юрак, буйрак ва қон томирларидаги ёндош хасталиклардан ҳам азият чеккан.

Чолпонбаев турли йилларда адлия вазири бўлиб ишлаган, парламент депутатлигига сайланган. 1995-1996 йиллари мамлакат қонунчилик палатасини бошқарган.

Бугунги кунга келиб, Қирғизистонда COVID-19 билан зарарланганлар сони 1400 дан ошди, уларнинг 275 нафари тиббиёт ходимлари. Ҳозиргача беморларнинг 15 нафари нобуд бўлди. 980 киши соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.