Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда коронавирусдан соғайган шифокорлар ишга қайтди
18:57 / 2020-04-21

Қирғизистонда умумий ҳисобда COVID-19 га 147 нафар тиббиёт ходими чалингани айтилмоқда.

Коронавирусдан соғайиб кетган шифокорлар ишга қайтди. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаевнинг сўзларига қараганда, 21 апрель ҳолатига кўра аввал COVID-19 ни юқтирган тиббиёт ходимларидан 13 нафари соғайди ва шифохонадан чиқарилди.

“Шулардан 6 нафари шифокор, 5 нафари ўрта тиббиёт ходими ва тиббиёт муассасасининг икки нафар ходими. Соғайган шифокорлар ишга қайтишди”, деди вазир ўринбосари.

Қирғизистонда умумий ҳисобда COVID-19 га 147 нафар тиббиёт ходими чалингани айтилмоқда.

21 апрель ҳолатига биноан Қирғизистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 590 та ҳолат қайд қилинди.

Куни кеча Хитойдан келган тиббиёт ходимларидан иборат делегация Қирғиз давлат тиббиёт институтида коронавирус инфекциясига қарши кураш борасидаги вазият юзасидан ўз қарашларини айтишди ҳамда 6та йўналишдан иборат ўзларининг ўқув дастурлари билан таништирдилар.

Институтнинг масофавий платформаларида тиббиёт ходимлари учун таълим ташкил қилинди. Ўқитиш жараёнида хитойлик тиббиёт мутахассислари COVID-19га чалинган беморларни даволаш усул ва амалиётлари билан ўртоқлашадилар.