Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон ва Тожикистон муносабатларида Россия​ воситачи ​бўлишга тайёр
07:30 / 2020-05-28

Россия чегара масаласида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги музокараларда воситачи бўлишга тайёр.


Россия чегара масаласида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги музокараларда воситачи бўлишга тайёр.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарадаги вазият борасида...Биз иттифоқчиларимизни куч ишлатишдан тийилиб туриш мақсадида ўзаро мулоқотга чақирамиз. Ўзимизнинг воситачилик хизматларимизни таклиф қиламиз. Вазият қанчалик тез барҳам топса шунчалик яхши бўлади. Биз бугун бу ҳақда дўстларимизга айтдик”, – дея таъкидлади Россия ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Қирғизистон фуқароси Исфарада яшовчи аҳоли томон ўқ узгани ҳақида хабар тарқатилди. Ҳозирда бу хабарни ойдинлаштириш мақсадида иш олиб борилмоқда, деб хабар берган Қирғизистон Давлат Чегара хизмати.

24 май куни Қирғизистоннинг Оқсой ва Тожикистоннинг Ворух анклави чегарасидаги Мойноқ яйловида қурол ишлатилган ҳолда икки халқ вакили ўртасида можаро юз берган.

8 май куни юз берган ҳодисада ов қуроли ишлатилган ва минометдан ўт очилган. Қирғиз томонидан уч нафар чегарачи яраланди, улардан бирининг аҳволи ниҳоятда оғирлигича қолмоқда. Бу можародан сўнг Тожикистон икки маҳаллий аҳоли вакили жароҳат олганини тасдиқлади.

Маълумот ўрнида, Қирғизистон-Тожикистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги 976 километрни ташкил қилади, шундан 519 километри делимитация ва демаркация қилинган, қолган линия аниқланмаганича турибди.

Чегаранинг аниқланмаган линияси чегара қишлоқларидаги аҳоли учун тез-тез можароларга сабаб бўлмоқда — одамлар сув, ер ва чегарадан ноқонуний ўтиш борасида бир-бирлари билан низолашмоқда.