Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон ҳукумати аппаратининг 26 нафар ходимида коронавирус аниқланди
19:02 / 2020-06-28

Қирғизистон ҳукумати ходимларида COVID-19 коронавирус инфекцияси бор йўқлигини аниқлаш учун текширув ўтказди.


Қирғизистон ҳукумати ходимларида COVID-19 коронавирус инфекцияси бор йўқлигини аниқлаш учун текширув ўтказди. Бу ҳақида «Кабар» агентлиги маълумот тарқатди

«Текширув натижасида 26 нафар ходимда коронавирус борлиги аниқланди. Икки кун олдин вирус 11 кишида тасдиқланган. Қайта текширувда эса яна яна 15 ходимдаCOVID-19 топилган. Улар орасида Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва бош вазирнинг ёрдамчиси Артем Новиков ҳам бор. Ҳукумат аппарати раҳбари, вазир Таалайбек Темиралиев ҳозирда касалликка чалинганлар билан алоқада бўлган шахс сифатида изоляция қилинган», - дейилади баёнотда.

Санитария-эпидемиология тадбирларининг тартибига биноан уларнинг барчаси карантинга олинади ва даволанади. Ходимларнинг аксариятида касаллик аломатлари сезилмаган.

Қирғизистон ҳукумати ходимларининг аксарияти масофадан туриб ишлашда давом эттирмоқдалар.

Аввалроқ коронавирус Қирғизистон Президенти Девонининг 17 ходимида ва Президент девони раҳбари Досали Эсеналиевда аниқланган эди.

27 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда 4513 киши COVID-19 билан касалланган. Улардан 2212 киши шифохоналардан чиқарилди, ва қурбонлар сони 46 кишига етди.