Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон мактабларида интернетсиз ҳам ишлайдиган рақамли кутубхона жорий қилинмоқда
10:00 / 2019-09-27

Қирғизистоннинг Иссиқкўл, Талас ва Чуй вилоятларидаги 70 та мактабга “Ilim Box” лойиҳаси доирасида махсус қурилма орқали рақамли кутубхона ўрнатилди.


Қирғизистоннинг Иссиқкўл, Талас ва Чуй вилоятларидаги 70 та мактабга “Ilim Box” лойиҳаси доирасида махсус қурилма орқали рақамли кутубхона ўрнатилди.

Лойиҳа координаторлари – Қирғизистон Интернет ҳамжамияти (ISOC)нинг таъкидлашича, лойиҳа китоблар етишмаслиги ва таълим муассасаларида интернетнинг йўқлиги билан боғлиқ бир қатор муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Рақамли кутубхона ўзида қирғиз, рус ва инглиз тилларидаги “Википедия”ни, инглиз тилидаги Хан Академиясини, минглаб видео ва аудио сабоқларни ва электрон китобларни жамлаган.

Қурилма Интернет ёқилмаган тақдирда ҳам барча таълим муассасаларининг ресурсларидан фойдаланишлари учун имконият яратади.

“Онлайн бор мундарижани, биз қаттиқ дискка жойлаштирдик, вай-фай роутер вазифасини бажарувчи кичик компьютерга бириктирдик. Ҳар бир фойдаланувчи зарур маълумотни ўзининг компьютери ёки смартфонига кўчириб олиши мумкин. Энг муҳими – фойдаланувчи фақат таълим ресурсларидан фойдалана олади, у ижтимоий тармоқлар ва бошқа кўнгил очар контентга кира олмайди”, дея изоҳ беради ISOC вакили Талант Султанов.

70 та мактабда “Ilim box” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва жиҳозлар билан ўқувчи ва ўқитувчилар таништирилди. Ўқувчилари интернет тармоғига кира олмайдиган, шунингдек китоблар етишмайдиган ва ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ошиб кетган мактаблар танланди. Мактаблар танлаб олинаётганда ҚР таълим ва фан вазирлигининг таклифи эътиборга олинди.

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, қурилмаларни Қирғизистондаги яна 100 та мактабга совға қилиш режалаштирилмоқда.