Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон: давлат ёки муниципал соғлиқни сақлаш муассасаларида ОИВ/ОИТС юқтириб олган шахсларга компенсацияси тўланади
13:20 / 2020-08-25

Қирғизистон президенти "Қирғизистон Республикасида ОИВ/ОИТС тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.


Қирғизистон президенти "Қирғизистон Республикасида ОИВ/ОИТС тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар таратган.

Таъкидланишича, мазкур ҳужжатга кўра, агар ОИВ/ОИТС давлат ёки муниципал соғлиқни сақлаш муассасаларида парентерал йўл билан юққан тақдирда ОИВ/ОИТСга чалинган вақтда 18 ёшга тўлган шахсларга, ҳамда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг ота-оналарига (ота-она ўрнини босувчиларга) бир вақтнинг ўзида пул компенсацияси тўланади.

Қонунга кўра, бир пайтнинг ўзида бериладиган пул компенсацияси 100 минг сомдан кам бўлиши керак эмас. Тўланадиган пул компенсациясини бериш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

Президент томонидан имзоланган қонун 2022 йил 1 мартдан кучга киради.