Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон: ​70-75% эҳтиёжманд оила ​инсонпарварлик ёрдамини олган
08:53 / 2020-04-17

Бугунги кунда Қирғизистонда 359 минг 703 та оила озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишда ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда мамлакат Маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқулов маълум қилган.

Бугунги кунда Қирғизистонда 359 минг 703 та оила озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишда ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда мамлакат Маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқулов маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, давлат идоралари томонидан хайрия жамғармалари билан ҳамкорликда муҳтожларга ёрдам кўрсатувчи штаб ташкил этилди ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда.

“Бугунги кунда мамлакатда 170 минг 16та эҳтиёжманд оила инсонпарварлик ёрдамларини олди, бу 70-75% оила демакдир. Ёрдам кўрсатиш давом этмоқда. Маблағлар хайрия ташкилотлари, тадбиркорлар, компания ва ташкилотлардан келиб тушмоқда. Кўпчилик штабга озиқ-овқат олиб келмоқда, маблағ ўтказмоқда”, деди Жаманқулов.