Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодиётда хизматлар улуши 43,5 фоизга етиши кутилаётгани, лекин бу етарли эмаслиги таъкидланди
18:07 / 2023-12-18

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала хизмат кўрсатиш ва туризм имкониятларини янада кенгайтириш бўлди.

Давлатимиз раҳбари бу йил иқтисодиётда хизматлар улуши 43,5 фоизга етиши кутилаётгани, лекин бу етарли эмаслигини таъкидлади.

Ўтган 11 ойда 421 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бу ўтган йилга нисбатан 13,6 фоиз кўп, холос.

Айниқса, Гулистон, Нурафшон, Янгиер, Янгийўл, Термиз, Хонобод, Нукус, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарларида ўсиш 10 фоиздан кам, Пешку, Учкўприк, Асака ва Пискент туманларида 4 фоиз ҳам бўлмади.

Соҳалар кесимида таҳлил қилганда, бугунги кунда молия, транспорт, савдо, туризм, таълим, тиббиёт ва “IT” жами хизматлар ҳажмининг 85 фоизини бераяпти.

ЎзА