Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодиётда космик маълумотлардан фойдаланиш кенгаяди
11:08 / 2025-09-30

Президент фармони (ПФ–177, 26.09.2025)га мувофиқ, 2026 йил 1 январдан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги йилига камида уч марта давлат космик мониторингини ўтказади.

Мониторинг қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

Геология – ер қаъридан рухсатсиз фойдаланиш;

Ер муносабатлари – ер майдонларини эгаллаш ва ноқонуний қурилиш;

Экология – чиқиндиларни белгиланган ҳудуддан ташқарида сақлаш ва ноқонуний чиқинди зоналари.

Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан ваколатли органлар аниқланган қонунбузарликларни SGM платформасига рақамли кўринишда тақдим этиб боради.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА