Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодиёт ва савдо вазирлари йиғилиши бўйича брифинг
14:49 / 2022-11-09

Ҳозиргина Самарқанд шаҳридаги “Буюк Ипак йўли” Халқаро туризм марказида ТДТ биринчи саммити доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бугун бўлиб ўтган Иқтисодиёт ва савдо вазирлари 11-йиғилиши якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Амреев иштирок этди.

– Анжуманда савдо, инвестиция, транспорт ва кўп томонлама алоқа бўйича ташаббусларни амалга ошириш орқали аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишини тезлаштиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатни давом эттириш йўлида фикр алмашдик, – деди Ж.Хўжаев.

Брифингда “Савдога кўмаклашиш стратегияси” ташкилотнинг биринчи саммити доирасида имзоланиши, аъзо мамлакатларда савдодаги турли тўсиқлар бартараф этилишига кўмаклашиши қайд этилди.

Ўз навбатида ТДТ Бош котиби Бағдод Амреев йиғилишда кўтарилган масалалар, муҳокама этилган лойиҳалар ва келгуси режаларга батафсил тўхталди.

– ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги изчил ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, айниқса, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида Қозоғистон Президенти Тоқаев (Қосим-Жомарт – таҳририят) ташаббуси билан Туркистон шаҳрида Махсус иқтисодий зона (МИЗ) ташкил этиш режалаштириляпти, - деди жумладан Б.Амреев. – Мазкур лойиҳанинг амалга оиширилиши, барча туркий давлатлар қатори, айниқса, сизнинг республикангиз учун жуда фойдали бўлиб, муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Қозоғистон жанубида жойлашган, янги ташкил этилган Туркистон вилояти Ўзбекистонга жуда яқин, шимол томондан чегарадош ҳудуд.

Анжуман доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.  

Моҳигул Қосимова,

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА мухбирлари

Самарқанд шаҳри