Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари “India AI Impact Summit 2026” саммитида иштирок этмоқда
14:04 / 2026-02-17

Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар дунёда иқтисодий ва саноат салоҳиятини оширишда муҳим рол ўйнамоқда. Мазкур соҳада илғор тажрибаларни ўрганиш ва ҳамкорликни ривожлантириш бугунги кун талабларидандир.

Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган “India AI Impact Summit 2026” саммит шундай мақсадлар билан узвий боғлиқдир. Кўплаб давлатлардан вакиллар қатнашаётган ушбу халқаро тадбирда сунъий интеллектни бошқариш ва уни амалиётга жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати, саммитда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари ҳам қатнашяпти.  

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Яримўтказгичлар ва электроника соҳасини жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Азизжон Акрамов қайд этгандек, бу каби мулоқотлар соҳа равнақида муҳим ҳисобланади.

– Мен саммит доирасида  ўтказилган “Келажакни молиялаштириш: Осиё ва Тинч океани минтақаси учун сунъий интеллектга тайёр рақамли инфратузилмани яратиш” мавзусидаги панел сессияда иштирок этдим. У  сунъий интеллект ва рақамли инфратузилма соҳасидаги замонавий технологияларни ўрганиш учун катта имконият яратди. Ўзбекистонда яримўтказгичлар ва микроэлектроника соҳасини ривожлантириш, рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш ва халқаро тажрибани жорий этиш бизнинг устувор вазифамиздир. Шу сабабли, бу каби тадбирлар биз учун яхши тажриба бўлади, – деди Азизжон Акрамов.

Айни пайтда “India AI Impact Summit 2026” саммити ўз ишини давом эттирмоқда.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА