Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги коррупцияга қарши (+видео)
21:07 / 2023-12-05

Исталган соҳанинг ривожланишида асосий тўсиқлардан бири бу — коррупция аломатларининг мавжудлигидир. Шу боис юрт келажагини кўриш истагида бўлган ҳар бир миллатнинг бу иллатга қарши курашиши, курашишнинг самарали усулларидан фойдаланишини тақозо этади.

Ана шу мақсадда мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг устуворлиги, бу йўналишда имзоланаётган қатор қарорлар доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам айни муддаодир. Қолаверса, бугун мамлакатимизда ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Биргина, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплекс назорати бошқармаси томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида бир қанча ишлар амалга оширилган. Бу юзасидан жорий йилнинг 1-декабр куни “9-декабр — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда маълум қилинди. 

Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари иштирок этишди. 

Таъкидланишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 4 та, шундан 3 та хизмат текширувлари ҳамда 1 та ўрганиш ўтказилиб, фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган 1 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. 

Вазирлик сайтида коррупциявий ҳолатлар ҳақида хабар беришга мўлжаланган ишонч телефонлари ҳамда алоҳида алоқа каналлари жойлаштирилган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/nYHlnArfwu0" title="Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги коррупцияга қарши" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Бундан ташқари, жорий йил май-октябрь ойларида шахсий масалалар бўйича чет-элга чиқиш истагини билдирган 53 нафар раҳбар ва ходимларнинг аризалари “Вазирликнинг “Ходимларнинг шахсий масалалар бўйича чет элга чиқиш тартибини келишиш” тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи талабларига мувофиқ кўриб чиқилган. Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларидан жами 3699 та манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларациялар олиниб, уларда кўрсатилган маълумотларга асосан 14 та ҳолатда қариндош-уруғчилик ҳолатлари аниқланган. Мазкур 14 та холатда бир бирига бўйсунувлик ҳолатлари аниқланмагани учун ходимларга келгусида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликлари борасида тушунтиришлар берилган. 

Бундан ташқари, инсофсиз ижрочи билан шартнома тузиш, ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви ва шахсий манфаатлар тўқнашуви, шахсий манфаатдорлиги билан боғлиқ бўлган коррупциявий хатарларни камайтириш, харид жараёни иштирокчисининг шартномада белгиланган товарларни етказиб бериш ёки хизмат кўрсатиш, контрагент билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида тизимда харид қилиш тартиб-таомиллари, жумладан, тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текширишнинг асосий талаблари, тартиби ва усуллари устидан 112 та шартнома мониторинги амалга оширилган. 

Шу билан биргаликда, телеграм мессенжерида жисмоний ва юридик шахслар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига коррупциявий ҳолатлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоҳида алоқа канали-@IMV_antikorrupsiya_bot телеграм боти ишга туширилган. 

Яна таъкидланишича, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида келгусида Давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик — қонун ва соҳадаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатларига оид маълумотлар очиқ ахборот манбаларида эълон қилиб борилади. 

М.Эшмирзаева, ЎзА