Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодиёт тармоқларида энергия сиғими энг юқори ва энг паст кўрсаткичлари бўйича топ 10 талик рейтинг тузилди
15:25 / 2025-02-28

Президентимизнинг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ташкилотлар, ҳудудлар ва кўчмас мулк объектлари кесимида энергия истеъмоли рейтинги жорий этилиши белгиланган.

Бунда Энергетика вазирлиги томонидан ҳар йили 1 июнга қадар энергия сиғими энг юқори ва энг паст кўрсаткичли топ 10 талик рейтинг юритилиб, оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилиши белгилаб берилган.  

Мазкур топшириққа асосан, юртимиздаги иқтисодиёт тармоқларида энергия сиғими энг юқори ва энг пасткўрсаткичлари бўйича топ 10 талик рейтинг аниқланди.

Хусусан, 2024 йили энергия сиғими 2023 йилдагига нисбатан энг юқори бўлган 10 та ва энг паст бўлган 10 та ташкилот номи маълум бўлди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА