Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 5 та муҳим йўналишда кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди
12:10 / 2024-01-16

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига энг замонавий ахборот тизимлари, махсус воситалар олиб берилади, иқтисодий соҳалар ва чет тилларини мукаммал биладиган, фидойи ва ватанпарвар мутахассислар танлаб олинади.

Департамент ҳузурида Илмий-таҳлилий ва ўқув маркази очилади. Марказ яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, илғор хорижий тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқади, тизим ходимларини иқтисодий жиноятларни аниқлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ўқитади.

Шу билан бирга, Бош прокуратурада ҳам яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинади.

Департамент 5 та муҳим йўналиш: қурилиш, фармацевтика, алкоголь ва тамаки, ноқонуний импорт, нақдлаштириш ва капитални ноқонуний четга олиб чиқиш борасида кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

 

ЎзА