Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири тадбиркорлар билан учрашди
20:10 / 2021-04-03

Бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув жорий йилнинг 3 апрелида пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида ташкил этилди. Унда Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Мажбурий ижро бюроси, Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, шу билан бирга, тижорат банклари раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Муҳокама мобайнида 54 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган асосий масала кўриб чиқилди. Чет эл валютасининг сўмга нисбатан курсини бозор механизмлари асосида белгиланиши натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан чет эл валютасида олинган кредитларини тўлаш билан боғлиқ юзага келаётган қийинчиликлар тўғрисида фикрлар билдирилди.

Бунда тадбиркорлар сўзга чиқиб, ўз фаолиятларининг ихтисослашинуви, кредит шартлари юзасидан маълумот берди. Ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволларни мутасадди раҳбарларга тақдим этишди.

Мутасадди раҳбарлар томонидан ушбу масалани икки томонлама ўрганиб чиқиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатлари асосида муаммоларнинг ечимлари таклиф этилди. Берилган таклифлар аксарият тадбиркорлар томонидан маъқулланди.

ЎзА