Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий барқарорлик омили
08:06 / 2023-01-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилояти Косон туманида айни пайтда иккита пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилган. “Бунёдкор” масъулияти чекланган жамияти шулардан бири.  

Бугун ушбу тадбиркорлик субъекти хомашё етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олувчи ягона занжир яратиш йўлида фаолият олиб боряпти. Корхонанинг тўқув цехи хориждан келтирилган замонавий ва энерготежамкор ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда 55 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда.

[gallery-10386]

Корхонада уч турдаги мато ишлаб чиқарилади. Мавжуд қувват эса бир суткада 10 минг погонаметр мато тайёрлаш имконини беради. Мазкур яримтайёр маҳсулотнинг бир қисми кластернинг ўзида кийим-кечак ва текстиль буюмлари ишлаб чиқаришга йўналтирилса, қолгани МДҲ мамлакатларига экспорт қилинаётир.

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА