French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидорли ёшларга эътибор кучаймоқда
16:01 / 2023-10-03

Жиззах вилоятининг Фориш туманида ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, ўқитиш, бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туман марказида ташкил этилган касб-ҳунар мактабида айни пайтда 238 нафар ёш йигит-қизга 6 йўналиш бўйича назарий ва амалий билим берилмоқда.

Жумладан касб-ҳунар мактабида ёшларга автомобиль двигателларини таъмирлаш, рақамли ахборотларни қайта ишлаш, якка тартибдаги бичувчи-тикувчилик, электромонтёрлик, цемент тайёрлаш машина ва жиҳозлари операторлиги, ўсимликлар ҳимояси лабораторияси лаборантлиги каби касбларга ўқитилмоқда.

Бу ерда иқтидорли ёшларнинг етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун барча шароит яратилган. 

– Ўз йўналишлари бўйича тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшларни ўз бизнесини йўлга қўйиб олиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган микрокредит маблағлари ажратишни ҳам режалаштирганмиз, – дейди туман ҳокими Икром Матиев. – Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ёшларимизни, айниқса, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш доимий диққат марказимизда. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА