ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода кичик ёш тоифасидаги ўқувчилар учун Халқаро инглиз тили олимпиадаси (ELO)нинг вилоят босқичи ташкил этилди. Унда шаҳар ва туман босқичларида муваффақият қозонган иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.
Олимпиада давомида иштирокчилар инглиз тилидан назарий билим, амалий кўникма, мулоқот маданияти, мустақил фикрлаш ҳамда таҳлилий ёндашув салоҳиятини намоён этди. Беллашув жараёнлари белгиланган низом ва мезонлар асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилди.
Иштирокчи жамоалар “Сунъий интеллект” мавзусида тайёрлаган саҳна кўринишларини намойиш этди. Бу ижодий синов орқали ўқувчиларнинг тил билими, нутқ маданияти, жамоавий ишлаш кўникмалари ва креатив ёндашувлари баҳоланди.
[gallery-27874]
Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг натижасини холис баҳолади ва энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган ўқувчилар олимпиаданинг кейинги босқичида иштирок этишга тавсия этилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА